Тайёрланишга кетадиган вақт: 2,5 соат.
Таомнинг тайёр бўлиш вақти: 1 соат 20 дақиқа.
Нималар керак:
1 та қўй сони (олд туёғи), ёғсиз, тахминан 1,6 - 2 кг
1 чой қошиқ розмарин
1 чой қошиқ зира
0,5 чой қошиқ занжабил
қизил ва қора мурч, таъбга қараб туз
таъбга қараб лимон суви
2 ош қошик ўсимлик мойи
3 та ширин булғор қалампири (уч хил рангда)
2 та пиёз
150-200 гр. қовоқ
200 гр. қўзиқорин
1 та беҳи
лимоннинг ¼ қисми
150-200 гр. ананас (консерва қилингани ҳам бўлади)
100 гр. қора олхўри
2 та банан
Нима қилиш керак:
Гўштдаги курак суяги кесиб олинади (яхшиси бу ишни гўшт сотиб олаётган пайтда қилинг)
Гўштга розмарин, занжабил, қизил мурч, тузни яхшилаб суринг, кейин лимон сувини сепинг.
Гўштни 2,5 соатга маринадлаб қўйинг.
Сабзавотларни ингичка ва узун-узун қилиб, пиёз ва қўзиқоринларни бўйламасига кесинг.
Меваларни катта бўлакчалар тарзида, лимонни эса ингичка қатламларга ажратиб кесинг.
Барча кесилган мева ва сабзавотларни аралаштиринг, унга зира, ўсимлик мойи ҳамда таъбга қараб туз ва қора мурч қўшинг.
Қўй сонини зарқоғозга ўраб, духовкага
солинг ва 1 соат давомида пиширинг. Сўнг зарқоғозни олиб ташлаб,
қизаргунга қадар тахминан 15-20 дақиқа давомида пиширинг.
Кесилган мева ва сабзавотларни листга териб чиқинг ва 20 дақиқага 180 градус ҳароратдаги духовкага солинг.