Гўштли нон

Энг
машҳур нонларимиздан бири бу - гўштли нон ҳисобланади. Гўштли нон
асосан турли тантана ва маросимларда дастурхон кўркига кўрк қўшувчи
неъматлардан биридир. Гўштли нон учун бизга хамиртурушли оширма хамир
лозим бўлади. Биз аввалги саҳифаларда тайёрлаган оби нон хамиридан
фойдаланамиз, аммо сиз ўзингиз истаган усулда оширма хамирдан қилишингиз
мумкин.
Биз
ҳам аксари новвойлар каби ушбу саҳифадаги гўштли нонни тандирда
пиширамиз. Сиз эса ушбу нонни оддий уйдаги газ димхонасида пиширишингиз
мумкин.
Керакли маҳсулотлар (бир дона нон учун):
1. 160-180 гр оширилган хамир
2. 50-60 гр гўшт ёки қийма
3. 40-50 гр пиёз
4. Зиравор ва туз (таъбга кўра)
Тайёрланиши: Шартлар ўша ўша, яхшилаб қорилган хамирни ошириб сўнгра зувала қилинади.
Зувала тингунча қиймасини тайёрлаб олсак ҳам бўлади. Тўртбурчак шаклда
тўғралган пиёзни қийма, зиравор ҳамда тузлар билан аралаштириб қайла
тайёрланади. Агар гўшт бўлса гўштини майдалаб тўғраш ёки чопиш лозим
бўлади.
Зувалалар тингач, одатдаги нонга нисбатан юпқа ва каттароқ қилиб ёйилади ва ўртасига қиймани халқа қилиб, қўйиб чиқилади.
Чеккаларини ёйилган хамирни ўртасига қайтариб, ёпиштирилади.
Сўнгра, ўртасини бармоқ билан тешилади.
Ва ёпиштирилган қисмини остига қилиб ағдарилади.
Устига сут ва сув аралашмасидан суртилади. (Димхонада пиширмоқчи бўлсангиз, тухум ёки қатиқ суртасиз)
Тандирда бўлса юқори ҳароратда ёпилади, агар димхона бўлса ҳароратини 250 юқори даражада қизаргунга қадар пиширилади.
Пишган гўштли нонларни худди оддий нонлар каби истаган вақтда ва истаганча дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.
Ёқимли иштаҳа!

Zakazlar qabul qillinadi :)))